1

Андижонда 3 туп чинор ёғочни қайта ишлаш цехига сотиб юборганларга жиноий иш қўзғатилди

ЖИНОЯТ 19.09.2023, 13:49
Андижонда 3 туп чинор ёғочни қайта ишлаш цехига сотиб юборганларга жиноий иш қўзғатилди

Андижон вилоятида уч туп чинорни ҳеч қандай рухсатномасиз кесган фуқароларга нисбатан жиноий иш қўзғатилганди. Б уҳақда Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги Матбуот хизмати  маълум қилди.

4 апрель куни вилоятнинг Избоскан туманида яшовчи фуқаролар — А.А. ва М.И. ўзаро тил бириктириб, уч туп ғарб чинори дарахтини гўёки яшаш хонадони учун хавф туғдираётгани ва қурилиш, таъмирлаш ишларига халал бераётганини рўкач қилиб кесиб юборган. Улар кесилган чинорларни Наманган вилояти, Уйчи туманида жойлашган ёғочни қайта ишлаш цехига олиб бориб сотган. Бу орқали ўсимлик дунёсига 131 миллион 400 минг сўмлик зарар етказилган.

Ҳолат Экология вазирлиги ходимлари томонидан ўрганилиб, тегишли ҳужжатлар прокуратурага юборилган ва А.А. ва М.И.га нисбатан жиноят иши қўзғатилган. 18 сентябрь куни дарахтларни кесганларга суд ҳукми ўқилди.

Унга кўра, уч туп ғарб чинорини кесганларнинг ҳар бирига келтирилган зарарни қоплаш билан бирга, 2 йил муддатга озодликни чеклаш жазоси тайинланди.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1