1

Ўзбекистонда 27 та букмекерлик хизматларни тарғиб қилувчи сайт блокланди

ЖАМИЯТ 19.09.2023, 17:28
Ўзбекистонда 27 та букмекерлик хизматларни тарғиб қилувчи сайт блокланди

Оммавий ахборот воситалари, интернет ва ижтимоий тармоқларда, ташқи реклама воситаларида жойлаштирилган (тарқатилган) рекламаларни қонунчилик ҳужжатларига мослиги юзасидан жами 24 мингдан ортиқ ўрганишлар ўтказилди. Бу ҳақда АОКАда ўтказилган брифингда Рақобатни ривожлантириш  ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси раиси ўринбосари Асадулла Қаюмов маълум қилди.

 Булардан телевидениеда 308 та, радио 247 та, ташқи реклама воситаларидаги 19 мингдан ортиқ, босма нашрларда 236 та, ва 4,5 мингдан ортиқ интернет ва ижтимоий тармоқларга тўғри келадди. Ўрганиш (мониторинг)лар натижасида 8 мингдан ортиқ ҳолатда турли камчиликлар аниқланиб, уларни тезкор бартараф этиш чоралари кўрилган. 

Шу билан бирга, сўнгги йилларда оммалашиб бораётган ахборот алмашиш ва тарқатиш манбаи ҳисобланган ижтимоий тармоқларда 4 500 дан ортиқ рекламалар юзасидан ўрганишлар ўтказилган, шундан (Фаcебоок - 144 та, Инстаграм - 344 та, Телеграм - 4 108 та) қонунбузилиш ҳолатлари аниқланган ва бартараф этилган.

Истеъмолчиларнинг номуайян доираси ҳуқуқларини ҳимоя қилиш мақсадида овқатга қўшиладиган биологик фаол қўшимчаларнинг ва озиқ-овқат қўшимчалари рекламасини назорат қилиш бўйича Соғлиқни сақлаш вазирлиги билан ҳамкорлик йўлга қўйилган.

Шу асосида, Қўмита томонидан биологик фаол қўшимчалар, малҳамлар, суртмалар, балзамлар, дамламалар, шифобахш ва маъданли сувларнинг рекламасида қайд этилган хусусияти юзасидан Соғлиқни сақлаш вазирлигидан 150 дан ортиқ ҳолат бўйича эскперт хулосаси олин 103 та ҳолат бўйича камчиликлар бартараф этилган.

Шунингдек, Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги билан ҳамкорликда рекламага оид қонунбузилишларга нисбатан тезкор чоралар кўриш мақсадида букмекерлик хизматларига оид рекламани тарғиб қилувчи сайтларга киришни блоклаш чоралари кўрилмоқда.

Хусусан, олиб борилган ишлар натижасида букмекерлик хизматларни тарғиб қилувчи 92 та веб-сайтни блоклаш бўйича АОКАга таклифлар киритилган бўлиб, шундан 27 та сайт блокланган.

Шунингдек, ижтимоий тармоқларда эстрада юлдузлари, спортчилар ва блогерлар томонидан тотализаторлар ва букмекерлик хизматларини реклама қилиш ҳолатлари бўйича ички ишлар органларига 11 та хатлар киритилган.

Бугунги кунда Қўмита томонидан реклама берувчи (тайёрловчи, тарқатувчи, буюртмачи)ларни қонун талабларига риоя этилишини таъминлаш юзасидан турли соҳа ва йўналишда 400 дан ортиқ огоҳлантириш хатлари берилди.

Шу ўринда, фурсатдан фойдаланиб рекламаларнинг давлат тили қоидаларига мослигини таъминлашга доир масалаларига тўхталиб ўтмоқчиман.

Қўмита тегишли масъул идоралар билан биргаликда республикамизда мавжуд ташқи реклама объектларидаги рекламаларнинг давлат тили қоидаларига мослигини ўрганиш юзасидан жами 9 минг дан ортиқ мониторинглар ўтказилди.

Шундан, 3 минг дан ортиқ (35 фоиз) рекламалар давлат тили қоидаларига мувофиқ эмаслиги аниқланган ва уларни тезкор бартараф этиш чоралари кўрилган.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1