Россия ҳарбийларининг ҳужуми оқибатида Лвовдаги 300 тонна гуманитар ёрдам ёниб кетди

ДУНЁ 19.09.2023, 19:39
Россия ҳарбийларининг ҳужуми оқибатида Лвовдаги 300 тонна гуманитар ёрдам ёниб кетди

Украинадаги оммавий отишма пайтида Лвовга 18 та камикадзе дрон ҳужум қилди, улардан 15 таси уриб туширилди. Оқибатда катта ёнғин чиқди, икки киши вайроналар остидан олиб чиқилди, эркакнинг аҳволи оғир.  Кейинчалик вайроналар остидан омборда ишлаган эркакнинг жасади чиқариб олингани айтилди.

Лвовдаги саноат корхонасига берган дрон ҳужуми оқибатида 300 тонна гуманитар ёрдам ёниб кетди. Бу ҳақда БМТнинг Украинадаги гуманитар координатори Денис Браун баёнотига таяниб, “РБК-Украина” хабар берди.

 

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1