АсосийJamiyat

Озарбайжон Қорабоғда қуролли ҳужумни тўхтатди

'Озарбайжон Қорабоғда қуролли ҳужумни тўхтатди'ning rasmi

Озарбайжоннинг Қорабоғ вилоятида конституциявий тузумни тиклаш бўйича маҳаллий аксилтеррор тадбирлари тўхтатилди. Бу ҳақда бугун, 20 сентябрь куни Озарбайжон Республикаси Мудофаа вазирлиги маълум қилди. 

Баёнотга кўра, Қорабоғдаги арман аҳолиси вакилларининг Россия тинчликпарвар контингенти орқали келиб тушган мурожаатини инобатга олиб, 2023 йил 20 сентябрь куни соат 13: 00 дан бошлаб қуйидаги шартлар асосида маҳаллий аксилтеррор тадбирларини тўхтатиш бўйича келишувга эришилган: 

- Арманистон Қуролли кучларининг тузилмалари ва Озарбайжон Республикасининг Қорабоғ вилоятида жойлашган ноқонуний арман қуролли тузилмалари қуролларини ташлаб, жанговар позициялари ва ҳарбий постларини ташлаб, тўлиқ қуролсизлантирилади. Арманистон қуролли кучлари бўлинмалари Озарбайжон ҳудудини тарк этмоқда, ноқонуний арман қуролли тузилмалари тарқатиб юборилмоқда. 

- Шу билан бирга барча қурол-яроғ ва оғир техникалар топширилади. 

- Юқоридаги жараёнларни амалга ошириш Россия тинчликпарвар контингенти билан келишилган ҳолда таъминланади. 

    Бошқа янгиликлар