АсосийJamiyat

75 миллион сўм билан ўзини рағбатлантирмоқчи бўлган Қарши шаҳар ҳокими ушбу маблағни ололмайдиган бўлди

'75 миллион сўм билан ўзини рағбатлантирмоқчи бўлган Қарши шаҳар ҳокими ушбу маблағни ололмайдиган бўлди'ning rasmi

Ижтимоий тармоқларда Қарши шаҳар ҳокими ўзини рағбатлантириш учун 75 миллион сўм маблағ ажратганига оид эълон қилинган хабарлар юзасидан Коррупцияга қарши курашиш агентлиги ва Қашқадарё вилояти ҳокимлигининг коррупцияга қарши ички назорат тузилмаси томонидан ўрганиш ўтказилди.  

Ўрганишда Қарши шаҳар ҳокимининг 2023 йил 25 августдаги 251-4-69-Қ/23-сонли қарори амалдаги қонунчилик ҳужжатлари талабларига зид тарзда қабул қилинганлиги аниқланди.  

Агентлик томонидан вилоят ҳокимлигига коррупцияни келтириб чиқарувчи сабаб ва шарт-шароитларни бартараф этиш чораларини кўриш тўғрисида тақдимнома киритилган.  

Тақдимномага асосан, вилоят ҳокимининг 2023 йил 19 сентябр куни қарори билан Қарши шаҳар ҳокимининг мазкур қарори бекор қилинди.

    Бошқа янгиликлар