1

Отабек Умаров Си Сзинпин ва унинг рафиқаси билан учрашди

ЖАМИЯТ 23.09.2023, 17:19
Отабек Умаров Си Сзинпин ва унинг рафиқаси билан учрашди

Осиё Олимпия кенгаши вице-президенти Отабек Умаров Хитой Халқ Республикаси Раиси Си Сзинпин билан учрашди. Бу ҳақда вице-президент ўз Телеграм-каналида маълум қилди.

Маълум қилинишича, мазкур учрашув бугун, 23 сентябрь куни Хитойнинг Ханчжоу шаҳрида ХИХ Осиё ўйинларининг тантанали очилиш маросими фонида бўлиб ўтган.

“Бу узоқ кутилган воқеа арафасида энг илҳомлантирувчи учрашувдир. Хитой Халқ Республикасининг муҳтарам Раиси Си Сзинпин жанобларига ва уларнинг рафиқалари Пен Лиюан  хонимга Осиё Олимпия Кенгаши фаолиятига бўлган эътиборлари учун ташаккур”, деб ёзган Умаров.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1