АсосийJamiyat

Наманганда болалар заҳарланганлиги ҳолати юзасидан жиноят иши қўзғатилди - Бош прокуратура

'Наманганда болалар заҳарланганлиги ҳолати юзасидан жиноят иши қўзғатилди - Бош прокуратура'ning rasmi

Аввалроқ, Наманган вилояти Чуст туманидаги боғчаларнинг бирида болалар заҳарлангани ҳақида хабар берган эдик. 70 нафар боланинг  соғлигидан шикоятлар қайд этилган ва улар шифохонага ётқизилган эди.

Бош прокуратуранинг хабар беришича, Наманган вилоятида болалар заҳарланганлиги ҳолати юзасидан Жиноят кодексининг 257-1-моддаси (Санитарияга оид қонунчиликни ёки эпидемияга қарши кураш қоидаларини бузиш) билан жиноят иши қўзғатилди. 

Тергов олиб борилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, куни кеча президент топшириғи билан Саида Мирзиёева чустлик болаларнинг ҳолидан хабар олиш учун Наманганга борган эди.

    Бошқа янгиликлар