Актриса ва бошловчи Нилуфар Ҳамидова расман огоҳлантирилди

ЖАМИЯТ 25.09.2023, 16:45
Актриса ва бошловчи Нилуфар Ҳамидова    расман огоҳлантирилди

Актриса ва бошловчи Нилуфар Ҳамидова “Миллион” ижодий жамоаси концерт дастурида ташкилотчиларнинг эътирозига қарамай, очиқ либосда саҳна кўринишини тақдим этган. Бу ҳаракати билан у концерт-томоша фаолияти учун берилган лицензия талаб ва шартларини бузган.  Бу ҳақда “Ўзбекконцерт” давлат муассасаси хабар берди. 

Маълум қилинишича, “Ўзбекконцерт” давлат муассасаси масъул ходимлари томонидан актриса ва бошловчи Нилуфар Ҳамидова билан суҳбат ўтказилиб, бундан буён лицензия талаб ва шартларига риоя қилиши, агарда шу каби ҳолат яна такрорланадиган бўлса, унда қонуний чора кўрилиши тўғрисида огоҳлантирилди.

Шунингдек, бу борада “Миллион” ижодий жамоаси раҳбари Д.Кабулов билан ҳам суҳбат ўтказилиб, жамоанинг кейинги дастурларига актриса Н.Ҳамидовани жалб этмаслик масаласи кўриб чиқилган.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1