Полша ташқи ишлар вазири Збигнев Рау Германия канцлери Олаф Шольцнинг муҳожирлар ўртасида чегара назоратини кучайтириш таклифига жавобан ундан Полша суверенитетини ҳурмат қилишни сўради, дея ёзмоқда Zamon.uz.
Полша вазирининг таъкидлашича, Германия канцлерининг сўнгги баёнотлари мамлакат ички ишларига аралашишга уринишдир.
Раунингайтишича, Шольцнинг сўнгги баёнотлари Полша билан яхши қўшничилик ва дўстона ҳамкорлик асоси бўлган давлатларнинг суверен тенглиги тамойилларига зиддир.
Полша расмийлари виза беришдаги қоидабузарликлар тасодифий эканлигини ва бу иш текширилишини таъкидламоқда. Тергов доирасида Коррупцияга қарши кураш марказий бюроси етти кишини ҳибсга олди.