АсосийDunyo
2123

Россия Қозоғистонга 5 миллиард кВт/соатга яқин электр экспорт қилади

'Россия Қозоғистонга 5 миллиард кВт/соатга яқин электр экспорт қилади'ning rasmi

Россия энергетика компанияси йил охиригача Қозоғистонга бир неча миллиард киловатт-соат энергия етказиб беришни режалаштирмоқда.

Қозоғистон Россиянинг Интер РАО компаниясидан 5 миллиард киловатт-соатга яқин электр энергиясини олиши мумкин бўлади.

Компания вакили Александра Панина Россиянинг электр энергияси бозорининг устувор йўналишларига бағишланган Бозор кенгаши конференцияси доирасида Қозоғистонга Россия электр энергияси етказиб беришнинг прогноз ҳажмини эълон қилган.

"5 миллиард киловатт-соатдан сал камроқ", деди у Қозоғистонга йил охирида электр энергияси экспорти прогнози ҳақидаги саволга жавоб бериб.

 

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар