АсосийJinoyat

83 дона Ўрта Осиё чўл тошбақаларининг ноқонуний олиб чиқиб кетмоқчи бўлганлар қўлга тушди (видео)

'83 дона Ўрта Осиё чўл тошбақаларининг ноқонуний олиб чиқиб кетмоқчи бўлганлар қўлга тушди (видео)'ning rasmi

Жорий йилнинг 22 сентябрь куни Фарғона вилояти божхона бошқармасининг "Фарғона" чегара божхона пости ходимлари ДХХ Чегара қўшинлари ходимлари билан ҳамкорликда пост орқали қўшни давлатга чиқиб кетиш учун ҳаракатланган Damas автомашинаси белгиланган тартибда холислар иштирокида кўздан кечирилди.Бу ҳақда Божхона қўмитаси матбуот хизмат хабар берди. 


Кўздан кечириш натижасида, автотранспорт воситасининг салонида контейнерда ҳайвонларни ташиш қоидаларига зид равишда жойланган, тегишли ҳужжатлари бўлмаган 83 дона тошбақалар борлиги аниқланди.

Мазкур тошбақалар Фарғона ҳайвонот боғи мутахассислари иштирокида кўздан кечирилганида Ўзбекистон "Қизил китоби"га камайиб бораётган тур сифатида киритилган Ўрта Осиё чўл тошбақаси эканлиги ва 5 донаси нотўғри ташилганлиги сабабли зарарланганлиги маълум бўлди ва тиббий муолажалар кўрсатилди.

Суднинг якуний қарори чиққунга қадар тошбақалар вақтинча сақлаш учун ҳайвонот боғига топширилди.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

    Бошқа янгиликлар