АсосийJamiyat

Фарғонада катта йўлда пойга ўйнаган 2 машина ва Дамас ЙТҲга учради (видео)

'Фарғонада катта йўлда пойга ўйнаган 2 машина ва Дамас ЙТҲга учради (видео)'ning rasmi

Жорий йилнинг 24 сентябрь куни Олтиариқ тумани ҳудудидан ўтган 4Р-148А "Фурқат Темир йўл бекатига кириш" автомобиль йўлининг 1-км.да Cobalt, Lacetti ҳамда Damas русумли автомобиллар ўртасида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлган. Бу ҳақда Фарғона вилояти ИИБ ЖХХ ЙҲХБ Ахборот хизмати расмий хабар берди.

Маълум бўлишича, ушбу ЙТҲ натижасида Damas автомобиль ҳайдовчиси енгил тан жароҳати олиб, туман марказий шифохонасига мурожаат қилган.

"Ҳозирда ҳолат юзасидан Олтиариқ тумани ИИБ ЖХХ ЙҲХГ томонидан терговга қадар текширув ишлари олиб борилмоқда",- дейилади хабарда.

    Бошқа янгиликлар