Президент Шавкат Мирзиёев раислигида маҳаллабай ишлаш тизимини янада кучайтириш масалалари юзасидан видеоселектор йиғилиши бошланди. Бу ҳақда президент матбуот котиби хабар бермоқда.
Маълум қилинишича, “Маҳалла бешлиги” тизими ўз самарасини бераётгани қайд этилди. Лекин бу билан тўхтаб қолмаслик, маҳаллани жойларда муаммоларни чинакам ҳал қиладиган институтга айлантириш зарурлиги таъкидланди.
Бугунги йиғилишга қадар масъуллар маҳаллаларга бориб, улардаги ҳақиқий ҳолатни ўрганди, жойлардан таклифларни тўплади.
Аниқланганидек, “бешлик” ягона жамоа сифатида ишламаяпти, ҳар бири ўз вазирлигига ҳисобдор. Хусусан, ижтимоий дафтарлардаги маблағларни тўғри тақсимлашда “бешлик”нинг ҳамкорлиги, маҳалла раисининг ўрни билинмаётгани кўрсатиб ўтилди.
26.09.2023 18:32
Мирзиёев бошчилигида маҳаллабай ишлаш тизимини янада кучайтириш масалалари юзасидан видеоселектор йиғилиши бошланди
