Жиззахда катта ҳажмдаги юк машинаси ЙПХ постида тиқилиб қолгани ҳақида хабарлар тарқалмоқда (видео)

ЖАМИЯТ 27.09.2023, 17:51
Жиззахда катта ҳажмдаги юк машинаси ЙПХ постида тиқилиб қолгани ҳақида хабарлар тарқалмоқда (видео)

Ижтимоий тармоқда "Жиззахда юк машинаси ЙПХ постида тиқилиб қолди" сарлавҳаси остида видео тарқалди. 

Ҳолат юзасидан тарқалган видео юзасидан маълумот Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати расмий маълумот берди.

Қайд этилишича, вилоятнинг Зомин туманидан ўтувчи халқаро аҳамиятдаги А-376 автомобиль йўлида жойлашган "Яккабоғ-15" мунтазам ЙПХ масканидан катта ҳажмдаги юк ортилган транспорт воситаси ҳаракатланиб ўтаётган вақтда мазкур жараён атрофдаги фуқаролар томонидан тасвирга олинган.

Ушбу видео тармоқларда гўёки юкнинг тепа қисми ЙПХ масканидаги устунга тегиб қолганлиги ҳақидаги изоҳлар билан тарқатилган.

Мазкур хабарлар асоссиз бўлиб, катта ҳажмдаги юк ортилган транспорт воситаси ушбу ЙПХ масканидан ҳаракат хавфсизлиги таъминланган ҳолда, масъул ходимларнинг назорати остида эҳтиёткорлик билан олиб ўтилган.

Ўтиш жараёнида атрофдаги бирон жиҳоз ёки ортилган юкка зиён етмаган.
Ижтимоий тармоқдаги айрим саҳифа эгаларидан ҳар қандай ҳолат ва жараён тўғрисида асосли ва тўлиқ маълумотга эга бўлмай туриб, турли изоҳлар билан тарқатмасликларини сўраган.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1