АсосийJamiyat

Сергелидаги портлаш: ҳудуд атрофидаги бино ва иншоотларнинг техник ҳолати ўрганилмоқда

'Сергелидаги портлаш: ҳудуд атрофидаги бино ва иншоотларнинг техник ҳолати ўрганилмоқда'ning rasmi

Ижтимоий тармоқларда "Тошкент, Сергелидаги дом ва ховлилар ёрилиб кетган, талофатлар анча катта. Портлашга яқин худуддаги уй деворлари, дом плиталари силжиб кетган" сарлавҳаси билан видеолар тарқалди. Ушбу хабарга Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги расмий муносабат билдирди.

Тошкент шаҳар Сергели тумани “Қурувчилар” даҳасида жойлашган омборхоналарнинг бирида содир бўлган кучли чақнаш оқибатлари шу яқин атрофдаги бино ва иншоотларнинг конструкцияларига зарар етказгани ҳақида хабарлар тарқалмоқда.

"Айни пайтда Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги масъуллари, қурилиш-лойиҳа институтларининг малакали экспертларидан иборат ишчи гуруҳи ташкил этилиб, ҳудуд атрофидаги бино ва иншоотларнинг техник ҳолати ўрганилмоқда. Тафсилотлар ҳақида маълумотлар тақдим қилинади",-дейилади хабарда.

    Бошқа янгиликлар