АсосийJamiyat

Швейцария Гулнора Каримовага оид 5 йиллик тергов якунланди. Иш судга оширилди

'Швейцария Гулнора Каримовага оид 5 йиллик тергов якунланди. Иш судга оширилди'ning rasmi

Швейцария прокуратураси 28 сентябрь куни Гулнора Каримовага оид 5 йиллик терговни якунлагани маълум бўлди.

Тергов якунига кўра, 28 сентябр куни жиноят ишлари бўйича Федерал судга Ўзбекистон собиқ президенти Ислом Каримовнинг қизи Гулнора Каримова ва Россия телекоммуникация компанияси ўзбек филиалининг собиқ директорига нисбатан айблов хулосасини топширилди. Компания номи ва раҳбарининг исми-шарифи очиқланмаган.

Гулнора Каримова шериги билан жиноий ташкилот фаолиятида иштирок этиш, пул ювиш, чет давлат мансабдор шахси сифатида пора олиш, ҳужжатларни қалбакилаштириш каби жиноятларда айбланмоқда. Шунингдек, Гулнора Каримовага алоқадор ҳамда музлатиб қўйилган 440 миллион франкдан ортиқ (5,8 триллион сўм) бўлган активларини мусодара қилиш бўйича ҳам талабнома киритган.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар