АсосийJamiyat

Саида Мирзиёева Хитой маданият ва туризм вазири билан учрашди

'Саида Мирзиёева Хитой маданият ва туризм вазири билан учрашди'ning rasmi

Президент ёрдамчиси Саида Мирзиёева Хитой Халқ Республикаси маданият ва туризм вазири Ху Хепин билан учрашди.

"Куни кеча "Археологик ҳамкорлик – Бир макон, бир йўл" кўргазмасининг очилиши доирасида Хитой Халқ Республикаси маданият ва туризм вазири Ху Хепин билан учрашув бўлиб ўтди.

Пекиндаги "Бир макон, бир йўл" III халқаро ҳамкорлик анжумани арафасида ташкил этилган кўргазма Ўзбекистон ва Хитой ўртасидаги ҳар томонлама мустаҳкамланиб бораётган стратегик шериклик муносабатларининг яна бир намунаси бўлди.

Мамлакатларимиз ўртасидаги дўстлик Буюк Ипак йўли давридаги ўтмишга бориб тақалади. Маданият ва сайёҳлик соҳаларида, шу жумладан, қўшма лойиҳаларни амалга ошириш орқали ҳамкорликни рағбатлантириш биз учун ниҳоятда муҳимдир", - дея таъкидлади Саида Мирзиёева.

    Бошқа янгиликлар