АсосийJamiyat

Санэпидқўмита нипаҳ вирусидан сақланиш бўйича тавсиялар берди

'Санэпидқўмита нипаҳ вирусидан сақланиш бўйича тавсиялар берди'ning rasmi

Ҳиндистонда Нипаҳ авж олди. Айнан мазкур вирусдан Ҳиндистон жанубидаги Керала штатида икки киши вафот этди. Санэпидқўмита мазкур хабарлар юзасидан тушунтириш берди.

Унга кўра,  Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти Ҳиндистоннинг Керала штатида Нипаҳ вируси авж олаётгани ҳақидаги маълумотини тақдим этди. Жорий йилнинг 22 сентябрь ҳолатига кўра, Нипаҳ бўйича олтита ҳолат тасдиқланган бўлиб, иккита ўлим ҳолати юз берди. Савдо-сотиқ ишлари бўйича борувчи тадбиркорлар ёки саёҳат учун Ҳиндистонга боришга чоғланган ўзбекистонликларга мазкур вирусдан сақланиш учун қуйидаги тавсияларга амал қилиш муҳимлиги айтилган:

- шахсий гигиена қоидаларига риоя этиш;
меваларни истеъмол қилишдан олдин яхшилаб ювиш;

- янги сиқилган хурмо шарбатини қайнатиб ичиш;

- кўршапалаклар тирнаши ёки тишлаши натижасида тешилган меваларни истеъмол қилмаслик. 

    Бошқа янгиликлар