АсосийЖАМИЯТ

Тошкентда 15 ёшли қиз заҳарланишдан вафот этди

Тошкентнинг Миробод туманида 2008 йилда туғилган М.А. вафот этган. Бу ҳақда “darakchi.uz”г...

Тошкентнинг Миробод туманида 2008 йилда туғилган М.А. вафот этган. Бу ҳақда “darakchi.uz”га Бош прокуратура ахборот хизмати раҳбари Ҳаёт Шамсутдинов маълум қилди.

Суд-тиббиёт экспертизасининг дастлабки маълумотномасига кўра, марҳуманинг ўлимига "номаълум этиологияли моддадан заҳарланиш" сабаб бўлган.

Ҳолат юзасидан  Миробод туман прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда. Қўшимча маълумот берилади.

    Бошқа янгиликлар