Ижтимоий тармоқларда Қозоғистондаги масжидда имом намоз ўқиётганда атрофида ўйнаган болани ургани акс этган видео тарқалди.
Ушбу воқеадан сўнг, Энбекшиқозоқ тумани ҳокимлиги ходимлари, Шелек қишлоғи аҳолиси, руҳонийлар, масжид жамоатчилиги ҳамда боланинг ота-онаси иштирокида махсус йиғилиш бўлиб ўтди.
Йиғилишда "Ҳидоят" масжиди имом-хатиби ўз хатосини тан олиб, боланинг ота-онаси ва жамоатчиликдан узр сўради. Боланинг қонуний вакиллари имомнинг кечиримини қабул қилиб, икки томон ўзаро келишувга эришган.
Қозоғистон мусулмонлари диний бошқармаси бу воқеадан тегишли хулоса чиқариб, қўполликка йўл қўйган имомга нисбатан чора кўрди.
Бош муфтий буйруғи билан "Ҳидоят" жоме масжиди имом-хатиби лавозимидан озод этилди.
"Келгусида бундай нохуш ҳолатларнинг олдини олиш мақсадида бошқа имомлар билан ҳам тегишли тушунтириш ишлари олиб борилмоқда", дейилади хабарда.