АсосийJamiyat

Ўзбекистондаги энг қиммат ва арзон ош қаерда сотилади?

'Ўзбекистондаги энг қиммат ва арзон ош қаерда сотилади?'ning rasmi

Ўзбекистон Давлат статистика агентлиги сентябрь ойи учун палов индексини эълон қилди. Бу ҳақда агентликнинг сайтида келтирилган.

Мамлакатнинг марказий ҳудудларидаги умумий овқатланиш муассасалари (Ош марказлари)да ўтказилган кузатув натижалари бўйича паловнинг ўртача нархлари қуйидаги кўринишга эга бўлди:

Қорақалпоғистон Республикаси — 20 800 сўм;

Андижон вилояти — 22 400 сўм;

Бухоро вилояти — 28 200 сўм;

Жиззах вилояти —23 200 сўм;

Қашқадарё вилояти — 25 800 сўм;

Навоий вилояти — 20 800 сўм;

Наманган вилояти — 19 833 сўм;

Самарқанд вилояти — 27 000 сўм;

Сурхондарё вилояти — 25 000 сўм;

Сирдарё вилояти — 23 200 сўм;

Тошкент вилояти — 21 833 сўм;

Фарғона вилояти — 19 667 сўм;

Хоразм вилояти — 22 800 сўм;

Тошкент шаҳри — 29 000 сўм.

“Нархларни рўйхатга олувчи томонидан кузатув ўтказилган кун ва вақтдаги нарх-наво қайд этилиб, бунда вақт ва жойига қараб нархлар ўзгариб туради. Мазкур маълумотларнинг шаклланиши жараёнида фақатгина танлаб олинган умумий овқатланиш муассасалари (Ош марказлари)даги паловнинг ўртача нархлари ҳисобга олинган бўлиб, ресторан ва чойхоналардаги нархлар инобатга олинмаган”, дейилади хабарда.

    Бошқа янгиликлар