АсосийJamiyat

Тошкент аэрапортига элтувчи кўприк таъмирланиши муносабати билан баъзи автобус йўналишлари ўзгартирилди

'Тошкент аэрапортига элтувчи кўприк таъмирланиши муносабати билан баъзи автобус йўналишлари ўзгартирилди'ning rasmi

2023 йилнинг 1 октябр кунидан бошлаб, Тошкент халқаро аэропорти ва Бобур кўчасини боғловчи кўприк йўлини таъмирлаш ишлари доирасида кўприк йўли орқали автобуслар ва юк транспортининг ҳаракати вақтинчалик чекланади. Бу ҳақда Транспорт вазирлиги хабар берди.

Унга кўра,, мазкур кўчалар орқали ҳаракатланувчи автобус йўналишларининг ҳаракати қуйидагича ташкил этилади:

  • 67, 76, 94-сонли автобус йўналишларининг ҳаракати Бобур кўчасидаги Яккасой ТИИБ бекатида қисқартирилади;
  • 11, 40, 45-сонли автобус йўналишларининг ҳаракати Бобур кўчасидан Нукус, А.Қаҳҳор, А.Қаҳҳор-7, Кичик Бешёғоч, Кичик ҳалқа йўли, Сарикўл, Темирйўлчилар, Ҳ.Алиев, Локомотив, Қумариқ кўчалари орқали кейинги ҳаракати ўз йўналиши бўйлаб вақтинчалик ўзгартирилади;
  • 61, 106-сонли автобус йўналишлари ҳаракати Аеропорт-2 бекатида қисқартирилади;
  • 47, 77-сонли автобус йўналишларининг ҳаракати Бобур кўчасидан Нукус, А.Қаҳҳор, А.Қаҳҳор-7, Кичик Бешёғоч, Кичик ҳалқа йўли, Сарикўл, С.Банокатий, Локомотив, Қумариқ кўчалари орқали кейинги ҳаракати ўз йўналиши бўйлаб вақтинчалик ўзгартирилади.

    Бошқа янгиликлар