Шавкат Мирзиёев Доҳада “Power International Holding” компанияси бошқаруви раиси Мутаз ал-Ҳаййат билан ҳам учрашди

СИЁСАТ 01.10.2023, 23:47
Шавкат Мирзиёев Доҳада “Power International Holding” компанияси бошқаруви раиси Мутаз ал-Ҳаййат билан ҳам учрашди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 1 октябрь куни Доҳа шаҳрида ўзига ажратилган қароргоҳда “Power International Holding” компанияси бошқаруви раиси Мутаз ал-Ҳаййатни қабул қилди.

“Power International” – дунёнинг 19 та мамлакатида энергетика, нефть-кимё, саноат, қишлоқ хўжалиги, транспорт инфратузилмаси, соғлиқни сақлаш, туризм каби соҳаларда фаол иш олиб бораётган Қатарнинг энг йирик миллий холдинги. Яқин Шарқдаги етакчи кўп тармоқли компаниялардан биридир.

Бугун ушбу компания билан ҳамкорликда Жиззах вилоятида келгусида минтақанинг энг катта агросаноат мажмуаси бўладиган замонавий чорвачилик кластери қурилмоқда.

Мамлакатимизда юқори тезликда ҳаракатланишга мўлжалланган автомобиль магистралини барпо этиш, аммиак ва карбамид ишлаб чиқариш ҳажмини ошириш, ишбилармонлик ва меҳмонхона инфратузилмаси, соғлиқни сақлаш объектларини ташкил этиш истиқболли лойиҳалар сифатида қайд этилди.

Қатар томони тез орада холдинг Ўзбекистонда ўз офисини очишини маълум қилди.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1