1

Шавкат Мирзиёев “Al Mirqab Capital” холдинги раҳбарини қабул қилди

СИЁСАТ 02.10.2023, 07:47
Шавкат Мирзиёев “Al Mirqab Capital” холдинги раҳбарини қабул қилди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев “Al Mirqab Capital” холдинг компанияси ижрочи директори Саиф ур-Раҳмон Хонни қабул қилди.

1983 йилда асос солинган “Al Mirqab Capital” холдинги АҚШ, Европа ва Яқин Шарқда “For Seasons”, “The Ritz Carlton” ва бошқа брендлардаги 20 та йирик меҳмонхона эгасидир. Компания активлари қиймати 8 миллиард доллардан зиёдни ташкил этади.

Учрашувда меҳмонхона инфратузилмаси ва туризм хизматларини ривожлантириш, логистика ва энергетика тармоғини модернизация қилиш борасидаги ҳамкорлик истиқболлари муҳокама қилинди.

Хусусан, компания томонидан Тошкент вилоятида логистика маркази, Бухоро шаҳрида меҳмонхона-конгресс мажмуасини қуриш, мамлакатимизда электр ишлаб чиқариш қувватларини кенгайтиришга инвестиция киритиш режалари кўриб чиқилди.

Инвестиция лойиҳалари қўшма “йўл харитаси” асосида амалга оширилади.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1