Қўлни тозалаб ювиш имкони бўлмаган шароитда қандай қилиб сифатли тиббий ёрдам кўрсатамиз?

ЖАМИЯТ 02.10.2023, 09:44
Қўлни тозалаб ювиш имкони бўлмаган шароитда қандай қилиб сифатли тиббий ёрдам кўрсатамиз?

Санэпидқўмитада аҳолини тоза ичимлик суви билан таъминлашга бағишланган анжуман бўлиб ўтди. Унда иштирок этган Қонунчилик палатаси депутати Мақсуда Ворисова халқни қийнаётган ичимлик суви билан боғлиқ аччиқ ҳақиқатларни айтди.

“Агар биз тиббий муассасага сув етказиб беролмасак, унда қандай қилиб бизга тақдим этилган ва лозим бўлган стандартларни бажарамиз? Қўлни тозалаб ювиш имкони бўлмаган шароитда қандай қилиб аҳолига сифатли тиббий ёрдам кўрсатамиз?

Ҳозир фақат тиббиёт муассасалари ҳақида гапиряпмиз, лекин таълим муассасаларида, мактаб ва боғчаларда ичимлик суви йўқлиги бу бугунги кун учун, ХХI аср учун, ривожланаётган Ўзбекистонимиз учун чидаб бўлмайдиган ҳолат, деб баҳолашимиз мумкин.

Болаларимизга бугундан бошлаб сувдан тўғри фойдаланиш, қадрига етишни ўргатмас эканмиз ва уларни сув билан таъминламас эканмиз, ўзимиз истаган баркамол, соғлом авлодни етиштиришимиз, тарбиялашимиз хавф остида қолади”, — деди Мақсуда Ворисова.

 

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1