АсосийJamiyat

Сурхондарёлик пахтакорлар "план"ни биринчи бўлиб бажарди

'Сурхондарёлик пахтакорлар "план"ни биринчи бўлиб бажарди'ning rasmi

Сурхондарё вилояти пахтакорлари мамлакатимизда биринчи бўлиб, жорий йилги пахта топшириш шартномавий режасини ортиғи билан бажарди. Бу ҳақда ЎзА хабар бермоқда.

Қабул пунктларига 268 минг тоннадан зиёд хом ашё топширилди.

Жорий йил вилоятда 12 та пахтачилик–тўқимачилик кластери ва икки минг 96 фермер хўжалиги 72 минг 270 гектар майдонда маҳаллий иқлимга мос, эртапишар “Бухоро-102”, “Бухоро-108”, “Бухоро-110”, “Наманган-77”, “Султон” каби эртапишар ва “Термиз-202”, “СП-1607”, “СТ-1651” сингари ингичка толали ғўза навларини парваришлаган.

Пахтачилик учун об–ҳаво ноқулай келган ва сув тақчиллиги кузатилган йилда деҳқонларнинг омилкорлик билан қилган меҳнати эвазига мўл ҳосил тўпланди. Пахта йиғим–теримини уюшқоқлик билан амалга ошириш учун 1 минг 529 та отряд тузилиб, 167 минг нафардан зиёд теримчи, 1 минг 180 та трактор ва 1 минг 983 та тиркама жалб этилди. Шартномавий режа 30 кунда ортиғи билан уддаланди. Ҳосилнинг асосий қисми юқори навларга сотилди.

Вилоят ҳокими Улуғбек Қосимов иштирок этиб, пахта режасини бажаришга муносиб улуш қўшган кластер ва фермер хўжаликлари раҳбарлари, мутасаддилар, механизатор, сувчи ва теримчиларга чуқур миннатдорлик билдирди.  

Вилоятда пахта йиғим–терими қизғин давом этмоқда.

    Бошқа янгиликлар