Эндиликда яшаш жойига эга бўлмаган ижтимоий ҳимояга муҳтож аҳоли олти ой муддатгача вақтинча уй-жойга жойлаштирилади. Бу ҳақда бугун президент томонидан қабул қилинган "Аҳолига ижтимоий хизматлар ва ёрдамлар кўрсатиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарорида айтилган.
Унга кўра, “Инсон” ижтимоий хизматлар марказлари директорларига муайян яшаш жойига эга бўлмаган ижтимоий ҳимояга муҳтож аҳолини Агентлик ҳузуридаги уй-жой фондига эга бўлган муассасаларга олти ой муддатгача вақтинча рўйхатдан ўтказиш ҳуқуқи берилади.