Ижтимоий тармоқларда Тошкент вилоятининг Чирчиқ шаҳрида машҳур қурилиш компанияси томонидан қуриб битказилганига бир йил ҳам бўлмаган кўп қаватли уй чўкиб, ёнбошлаб қолгани айтилди.
Мазкур хабарга муносабат билдирган Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги ҳолат назоратга олинганини билдирди.
Тошкент вилоятининг Чирчиқ шаҳри “Ифтихор” МФЙ ҳудудида қурилиб, фойдаланишга топширилган мазкур кўп қаватли уйда юзага келган ҳолат ҳозирда Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлигининг қурилиш лойиҳа ташкилотлари мутахассислари, қурилиш соҳасида ҳудудий назорат инспекцияси масъуллари томонидан назоратга олинган. Ўрганиш натижалари бўйича батафсил маълумот тақдим қилинади, — дейилади вазирлик муносабатида.