Бугун “Даракчи” таҳририяти оғир жудоликка учради: газетанинг русча нашри "Даракчи плюс"нинг энг истеъдодли ва фаол журналисти Сурия Магдиева бевақт оламдан ўтди.
Марҳумани бутун Республика, айниқса, Наманган вилояти (у пойтахтга келишидан олдин "Наманган ҳақиқати"да ишлаган) истеъдодли журналист сифатида яхши биларди. У ҳеч ҳам чарчамайдиган, серҳаракат, республикадаги барча тадбирларда фаол, жамоада барчага меҳрибон ва ақлли инсон эди.
У “Даракчи плюс” газетасининг ривожланишида ўзининг беқиёс ҳиссасини қўшди. У ижтимоий соҳа, коммунал хизматлар, соғлиқни сақлаш, инклюзив таълим ҳақида кўп ёзарди, мактаб муаммоларини ёритган, сон-саноқсиз интервьюлар олган, пресс-турларда ва матбуот анжуманларида эса фаол қатнашарди.
Бугун "Даракчи" таҳририяти оғир йўқотишни бошдан кечирмоқда. Сурия Магдиеванинг ижоди газета саҳифаларида, унинг ёрқин сиймоси эса қалбимизда абадий қолади.