АсосийJamiyat

Намангандаги цехда 7 млрд 56 млн сўмлик табиий газдан ноқонуний фойдаланганлар қўлга тушди

'Намангандаги цехда 7 млрд 56 млн сўмлик табиий газдан ноқонуний фойдаланганлар қўлга тушди'ning rasmi

Энергетика вазирлиги ҳузуридаги “Ўзенергоинспекция” ва “Ҳудудгазтаъминот” АЖ томонидан тегишли органлар билан ҳамкорликда Наманган шаҳрида ўтказилган назорат тадбирларида табиий газдан ноқонуний фойдаланиш ҳолатлари аниқланди. Бу ҳақда Энергетика вазирлиги ахборот хизмати хабар берди. 

Маълум қилинишича, Наманган шаҳрида истиқомат қилувчи A.Э.Н.га қарашли оҳак ишлаб чиқариш цехи табиий газ ҳисоблагичисиз, тармоққа ноқонуний равишда уланганлиги натижасида давлат манфаатларига 7 млрд 56  млн сўм (4 млн 704 минг метр куб) зарар етказганлиги аниқланган. 

Маълумот учун: ушбу ҳажмдаги табиий газ ҳозирги кунда 23 минг 520 та хонадоннинг бир ойлик истеъмолига тенгдир.

Қоидабузар истеъмолчига нисбатан белгиланган тартибда чоралар кўриш учун тегишли ҳужжатлар ҳуқуқни муҳофаза этувчи органларга тақдим қилинди, дейилади хабарда. 

    Бошқа янгиликлар