“Ўзгидромет” хабарига кўра, бугун кундузи республика бўйича баъзи жойларда ёмғир ёғади, Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм вилоятида эрталаб баъзи жойларда ёмғир ёғиши мумкин. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 13-18 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат 18-23° бўлади.
Пойтахтда вақти-вақти билан ёмғир ёғади. Шамол 5-10 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 21-23° бўлади.
Тоғ олди ва тоғли ҳудудларда баъзи жойларда ёмғир ёғади, кучли бўлиши мумкин,
баланд тоғли ҳудудларда қорга айланиши мумкин. Сел-сув тошқин ҳодисалари юзага келиши мумкин. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 13-18 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат 8-13° бўлади.






