Тошкент вилояти божхона бошқармаси ходимлари Давлат хавфсизлик хизмати чегара қўшинлари билан ҳамкорликда “Яллама” чегара божхона пости орқали Ўзбекистондан чиқиб кетаётган фуқаро С.С. бошқарувидаги “Mercedes- Benz” автотранспорт воситаси юкхонасининг таг қисми хуфия бўлмаларида 36 дона усти скотч билан ўралган ўрамлар борлиги фош бўлган.
Дастлабки маълумотларга кўра, салкам 20 кг. оғирликдаги “героин” гиёҳвандлик воситаси борлиги аниқланган.
Ҳозирда ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.






