9-11 октябрда Ўзбекистон ҳудудининг катта қисмида қуруқ ва ўртача илиқ об-ҳаво сақланиб туради. Ҳаво ҳарорати асосан кечалари 11-16 градус, кундуз кунлари 25-30 градус бўлади. Бу ҳақда Гидрометеорология хизмати агентлиги хабар берди.
Унда айтилишича, 11 октябрда республикамизнинг шимоли-ғарбий ҳудудларига Қора денгиз ҳудудларидан совуқ ва нам ҳаво массалари кириб келиши бошланади. Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида ёмғир ёғади, баъзи жойларда шамол тезлиги кучаяди. Ҳаво ҳарорати 12-17 градусгача пасаяди.
12-13 октябрь кунлари совуқ ва нам ҳаво массалари кириб келиши Ўзбекистоннинг барча ҳудудларига тарқалади. 12 октябрда, шунингдек, 13 октябрда кечаси ва эрталаб республика бўйича вақти-вақти билан ёмғир ёғади. 13 октябрда кундузи фақат Фарғона водийси вилоятларида ёмғир ёғиши сақланиб туради. Шамол тезлиги баъзи жойларда 15-18 м/с гача кучайиши кутилмоқда. Ҳаво ҳарорати кечалари 6-11 гача, шимолда 2-7о илиқгача, кундуз кунлари 12-17 гача пасаяди.
Республиканинг тоғли ҳудудларида 12-13 октябрь кунлари вақти-вақти билан ёғингарчилик (ёмғир, баъзи жойларда қорга айланади) бўлади.
Бу ушбу мавсумда биринчи ҳақиқий кузги совуқ кириб келиши кузатилади.
Тошкентда: ҳаво ўзгариб туради, 9-11 октябрь кунлари ёғингарчилик кутилмайди, 12 октябрда куннинг иккинчи ярмида ёмғир ёғади, 13 октябрда кечаси ва эрталаб ёмғир ёғади, кундузи ёғингарчилик кутилмайди.
Ҳарорат: 9 октябрда 25-27 градус, 10-11 октябрда кечаси 12-15, кундузи 27-29, 12 октябрда кечаси 14-16, кундузи 24-26, 13 октябрда кечаси 6-9, кундузи 12-15 градус бўлади. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 3-8 м/с тезликда эсади, 12-13 октябрда 12-15 м/с гача кучайиши мумкин.






