АсосийJamiyat

Даврон Шералиев “Ўзбекконцерт” директори вазифасидан озод этилди

'Даврон Шералиев “Ўзбекконцерт” директори вазифасидан озод этилди'ning rasmi

“Ўзбекконцерт”нинг 9 ойлик фаолияти якунларига бағишланган йиғилиш бўлиб ўтди. Бу ҳақда “Ўзбекконцерт” хабар бермоқда.
Ўзбекистон Маданият вазирининг биринчи ўринбосари Баҳодир Аҳмедов раислигида ўтган танқидий руҳдаги йигилишда Муассасанинг ўтган тўққиз ойлик фаолияти таҳлил қилиниб, амалга оширилган ишлар сарҳисоб қилинди. 

Йигилиш аввалида Баҳодир Аҳмедов бошқа ишга ўтиши муносабати билан Муассаса раҳбари вазифасини бажариб келган Даврон Шералиевнинг вазифасидан озод этилганини билдирилди. Шу пайтга қадар директорнинг ижодий масалалар бўйича ўринбосари вазифасида фаолият юритиб келган Эрданов Санжар “Ўзбекконсерт” давлат муассасаси директори вазифасини вақтинча бажарувчи этиб тайинланди. 

Жорий йилнинг якунигача иш фаолиятида ижобий натижага эришишлари зарурлиги билдирилиб, ўзгариш бўлмаса, вазифасидан озод этилишлари такидланди. 

    Бошқа янгиликлар