Ижтимоий тармоқларда "Миллий боғ бекатидаги поезд бузилиб қолди" мазмунидаги видеолавҳалар тарқалмоқда.
Ҳолат юзасидан Тошкент метрополитени расмий маълумот берди.
Маълумотда қайд этилишича, жорий йилнинг 10 октябрь санасида соат 17:12 ларда Чилонзор йўналишининг Миллий боғ-Новза перегони эстакасида ҳаракатланаётган 29-сонли ҳаракат таркибида йўловчилар оқими кўп бўлгани боис техник носозлик ҳолати кузатилган. Ушбу ҳаракат таркиби 12 дақиқа вақт давомида ҳаракатлана олмаган. Машинист томонидан ўрнатилган тартибда кўрилган чора-тадбирлар натижасида поезд ҳаракати қайта йўлга қўйилган.
Ҳозирги вақтда йўналишда поездлар белгиланган жадвал асосида амалга оширилмоқда, дейилади хабарда.






