АсосийJamiyat

Ўзбекистоннинг ЮНЕСКО ҳузуридаги доимий вакили тайинланди

'Ўзбекистоннинг ЮНЕСКО ҳузуридаги доимий вакили тайинланди'ning rasmi

Ўзбекистоннинг ЮНЕСКОдаги доимий вакили этиб тайинланган Камол Мухторов ўз вазифасини бажаришга киришди. Бу ҳақда "Дунё" АА мухбири хабар бермоқда.

Камол Мухторов 42 ёшда. У Самарқанд давлат университети ва Лондон Дипломатик академиясини тамомлаган. 2007 йилдан бошлаб Инвестиция, саноат ва савдо, Ташқи ишлар вазирликлари тизимида ишлаган. Ўзбекистоннинг АҚШдаги элчихонаси маслаҳатчиси лавозимида фаолият кўрсатган. 2019 йилдан буён Ўзбекистон Президенти Администрациясида масъул лавозимларда ишлаб келаётган эди.

Камол Мухторов 2018-2023 йилларда ЮНЕСКОдаги доимий вакилликни бошқарган ва июль ойида Ўзбекистон Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги ҳузуридаги Туризм қўмитаси раиси этиб тайинланган Умид Шодиев ўрнини эгаллади.

    Бошқа янгиликлар