Қозоғистондаги ресторанда қариндошлари билан ишлаётган ўзбекистонликларнинг паспортлари иш берувчи томонидан олиб қўйилиб, иш ҳақилари берилмаган.
Жабрланувчилар бу ҳақда юртимизнинг Олмаота шаҳридаги Бош консулхонасига арз қилишган.
Бош консулхона ходимлари ҳудудий полиция ходими ёрдамида вазиятга аниқлик киритган. Ресторан бошлиғи билан музокара ўтказилиб, юртдошларимизнинг 3700 АҚШ доллари миқдоридаги иш ҳақи ва ҳужжатлари ундириб берилди.






