2023 йилнинг 9 ойи давомида ФҲДЁ органлари томонидан республика бўйича 184 469 та никоҳлар қайд этилган. Бу ҳақда Адлия вазирлиги Матбуот хизмати хабар бермоқда.
Бу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даври билан солиштирилганда 12 730 тага кам.
Шулар жумласидан:
— эр ва хотин 30 ёшгача бўлганлар ўртасида - 155 072 та
— эр ва хотин 50 ёшдан ошганлар ўртасида - 1 104 та
Ҳудудлар кесимида:
— 30 ёшгача бўлганлар ўртасида Самарқанд вилояти энг юқори кўрсаткични қайд этди.
— 50 ёшдан ошганлар ўртасида Тошкент шаҳар энг юқори кўрсаткични қайд этди.






