АсосийJamiyat

Энг кўп сифатсиз бензин қайси вилоятларда сотилаётгани айтилди

'Энг кўп сифатсиз бензин қайси вилоятларда сотилаётгани айтилди'ning rasmi

Энергетика вазирлиги ҳузуридаги “Ўзэнергоинспекция” томонидан нефт маҳсулотлари сифатини назорат қилиш бўйича жойларда мунтазам равишда назорат тадбирлари ўтказиб келинмоқда.

Хусусан, жорий йилнинг январь – сентябрь ойларида хусусий автомобилларга ёқилғи қуйиш шохобчаларида ўтказилган назорат тадбирлари давомида 225 та ҳолатда сифатсиз нефть маҳсулотлари сотилаётгани аниқланди.

Натижада жами 179 миллион 39 минг литр нефт маҳсулотларининг 9 миллион 150 минг литри сифатсизлиги боис истеъмолга чиқарилмади.

Сифатсиз нефт маҳсулотлари энг кўп аниқланган ҳолатлар, асосан, Бухоро, Жиззах, Қашқадарё ва Самарқанд вилоятлари ҳиссасига тўғри келади.

    Бошқа янгиликлар