АсосийJamiyat

"Қиз ҳолсизлиги туфайли боши айланиб, ўзи билмаган ҳолда йиқилиб тушган"

'"Қиз ҳолсизлиги туфайли боши айланиб, ўзи билмаган ҳолда йиқилиб тушган"'ning rasmi

Аввалроқ, Тошкент метросида 18 ёшли талаба қиз ўзини метро тагига ташлагани ҳақида хабар берган эдик. Ҳолат юзасидан қиз ҳозирда таълим олаётган Тошкент давлат педагогика университети расмий маълумот берди.

Маълумотда айтилишича, ҳақиқатан ҳам талаба қиз Тошкент давлат педагогика университети Кечки бўлим 2-курс талабаси.

Мазкур ҳолат рўй берганидан сўнг университет раҳбарияти талаба қиз билан учрашди ва суҳбат давомида қиз ҳолсизлиги туфайли боши айланиб, ўзи билмаган ҳолда Алишер Навоий метро бекатида йиқилиб тушгани маълум бўлди.
Поезд релсига сакради деган хабарлар асоссиз.

Ҳозирги кунда талабанинг аҳволи яхши, соғлигида ҳеч қандай муаммо йўқ, ўз уйида ота-онаси бағрида.

Раҳбарият томонидан барча зарур бўлган шарт-шароитлар яратиб берилди, дейилади хабарда. 

    Бошқа янгиликлар