АсосийJamiyat

⚡️Қирғизистонда авторитет Қамчибек Кўлбоевнинг ўлими учун қасос олишга борган уч нафар ўзбекистонлик “ёлланма қотил” қўлга тушди (видео)

'⚡️Қирғизистонда авторитет Қамчибек Кўлбоевнинг ўлими учун қасос олишга борган уч нафар ўзбекистонлик “ёлланма қотил” қўлга тушди (видео)'ning rasmi

Қирғизистоннинг Бишкек шаҳрида криминал авторитет Қамчибек Кўлбоевнинг ўлими учун қасос олишга борган ўзбекистонликлар ушланди, деб хабар берди мамлакат Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси.



Хабарга кўра, улар Қирғизистон ва Ўзбекистон давлат чегарасини ноқонуний кесиб ўтганидан сўнг қўлга олинган: улар бир қатор қотилликка алоқадорлиги учун қидирувда экани маълум бўлган.

Гумонланувчилар “буюртма”ни жиноий гуруҳ вакиллари бергани ҳақида гувоҳлик беришган ва 13 октабрь куни улар Ўзбекистон махсус хизматига топширилган.

Маълумот учун, криминал авторитет Қамчибек Кўлбоев 4 октябрь куни Бишкекда ўтказилган махсус операция давомида ўлдирилган эди.

    Бошқа янгиликлар