1

"Ялла"нинг узоқ кутилган концертида кутилмаган хушхабар айтилди (видео)

МАДАНИЯТ 15.10.2023, 15:40
"Ялла"нинг узоқ кутилган концертида кутилмаган хушхабар айтилди (видео)

10-11- ҳамда 12 октябрь кунлари Касаба уюшмалари саройида узоқ кутилган, афсонавий "Ялла" гуруҳининг яккахон концерт дастури бўлиб ўтди. 

Концерт давомида ижро этилган тароналарнинг асосий қисми халқимизнинг нафақат хотираларига, балки қалбларига муҳрланган ўша машҳур "Мажнунтол", "Учқудуқ", "Шаҳрисабз" ҳамда "Қарғалар" каби тароналар эди. 

Концертга ташриф буюрган машҳурлар орасида Бунёдбек Саидов ҳам бор эди. "Ялла" ансамбли раҳбари Фарруҳ Зокиров хонандани саҳнага таклиф қилди ва улар хоразмча ашулани бирга куйлашди. 

Шундан сўнг Фарруҳ Зокиров Абдулла Шомағрупов билан бирга "Андижон" қўшиғини жонли тарзда, микрафонсиз ижро этди.

Концерт якунига етгач, биз мухлисларга микрафон тутдик. 

Саҳнада кутилмаганда эълон қилинган хушхабар, яъни Фарруҳ Зокировга "Татаристон халқ артисти" унвони берилганини эшитгач, уларни қутлаш ва ушбу хабардан кейинги таассуротларини билиш учун хонанданинг суҳбатини олдик...

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1