АсосийJamiyat

Самарқандда Глобал инвестиция форуми ўтказилади

'Самарқандда Глобал инвестиция форуми ўтказилади'ning rasmi

Самарқандда UNWTO Бош Ассамблеяси 25-сессияси доирасида Глобал инвестиция форуми ва кўргазма ташкил этилади. 17–18 октябрь кунлари ўтказиладиган форумда вазирлар ва халқаро молия институтлари раҳбарлари даражасида муҳокамалар, 5 та панел сессияси ҳамда 22 та тақдимот ўтказилиши режалаштирилган. 

Форум давомида Ўзбекистоннинг 14 та ҳудуди мавжуд туристик-инвестицион салоҳияти, 3 та туристик-рекреацион зона (Зомин, Чорвоқ, Чимён), Марказий Осиё давлатлари, шунингдек, 4 та стартап лойиҳалари (Япония, Чехия, Франсия ва Бразилия) намойиш этилади. Бундан ташқари, Туризм қўмитаси, “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ, “Ўзбекистон аеропортлари” АЖ ва “Узбекистан вертолётлари” МЧЖларнинг стендлари ташкил қилинади.

Қолаверса, умумий қиймати 2 млрд долларлик истиқболли лойиҳалар манзилли рўйхати шакллантирилиб, инвесторларга  тақдим этилади.

Маълумот учун, UNWTO Бош Ассамблеяси сессиясида 120 дан ортиқ йирик хорижий инвесторлар ҳамда 500 дан ортиқ йирик маҳаллий компаниялар иштирок этиши кутилмоқда.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар