АсосийJamiyat

Қашқадарёда автобуснинг газ баллони портлаши оқибатида касалхонага 24 нафар бемор олиб келинди

'Қашқадарёда автобуснинг газ баллони портлаши оқибатида касалхонага 24 нафар бемор олиб келинди'ning rasmi

Аввалроқ, Муборак туманида автобусда ўрнатилган газ баллони портлаб, автобусга ва одамларга жиддий шикаст етгани ҳақида хабар берган эдик.

Қашқадарё вилояти ССБ жабрланганларнинг аҳволи ҳақида маълумот берди. 

Қайд этилишича, Муборак тумани тиббиёт бирлашмасига 15 октябрь куни соат 17:30 лар атрофида 24 нафар бемор олиб келинган. Шундан 16 нафарига амбулатор ёрдам кўрсатилиб, уйига жавоб берилган. 4 нафар бемор турли жароҳатлар билан жарроҳлик бўлимида назоратда қолдирилди. 4 нафар бемор реанимация бўлимига ётқизилиб, жарроҳлик амалиёти ўтказилди. Вафот этганлар йўқ. 

Вазият вилоят соғлиқни сақлаш бошқармасининг қатъий назоратига олинган.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар