АсосийJamiyat

Республика ихтисослаштирилган педиатрия марказига янги раҳбар тайинланди

'Республика ихтисослаштирилган педиатрия марказига янги раҳбар тайинланди'ning rasmi

Соғлиқни сақлаш вазирлигининг тегишли буйруғи билан, Абдуқаюмов Абдуманноп Абдумаджитович Республика ихтисослаштирилган педиатрия илмий-амалий тиббиёт маркази директори лавозимига тайинланди. Бу ҳақда ССВ Матбуот хизмати хабар берди.

А. Абдуқаюмов тайинловга қадар, 2014 йилдан Республика ихтисослаштирилган педиатрия илмий-амалий тиббиёт маркази директорининг даволаш ишлари бўйича ўринбосари — бош врачи сифатида фаолият кўрсатиб келаётган эди.

    Бошқа янгиликлар