АсосийJamiyat

Андижонда Хитой билан ҳамкорликда муз саройи қурилади (видео)

'Андижонда Хитой билан ҳамкорликда муз саройи қурилади (видео)'ning rasmi

Хабарингиз бор шу кунларда Самарқанд вилояти Бутунжаҳон туризм ташкилоти Бош ассамблеясининг 25-сессиясига мезбонлик қилмоқда. Куни кеча тадбир доирасида Андижон вилоятида Хитой билан ҳамкорликда муз саройи қуришга келишиб олинди. Меморандум Андижон вилояти ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмонов ва "Hong Han" компанияси Бош директори Зҳанг Тианлианг ўртасида имзоланди.

“Хабарингиз бўлса Хонобод шаҳри ёпиқ муҳитли зона ҳисобланган. Юртбошимиз ташрифи чоғида у ерни аҳолига очиб бериш масаласини илгари сурган эди. 

Ташрифдан сўнг бу ерда очиқ туризм шаҳрини бунёд ўтиш бўйича топшириқ ва вазифалар қўйилган. Борган бўлсангиз  Хонобод фақатгина ёзги мавсум учун иҳтисослашган ҳолда ташкил қилинганди, энди бизга йил давомида туристларни жалб қилиш бўйича вазифа берилди. Агар эътибор берсангиз у ернинг ҳавоси ва иқлим шароити Швейцария иқлимини ташкил қилган, деган жумла ҳам ишлатилинади. 

Бу имзоланган меморандумимиз 20 миллион доллар қийматига эга иккита (умумий 40 миллион даллар) қийматига эга лойиҳа ҳисобланади. Бу лойиҳамизда муз саройи қуриляпти, иккинчи лойиҳамиз “Aqua park” бўлади. 

Аҳоли учун у ерда маданий ҳордиқ олиши билан биргаликда даволаниш имкониятини яратиш, тиббиёт туризмини ривожлантириш фазифаси ҳам юклатилган. Бугун гувоҳи бўлдингиз бу шартнома имзоланди. Бу яқин икки йиллик дастур, бир йилда якунлаш режаси дастур қилиб олинди. Бир йил давомида Хитой компанияси билан ҳамкорликда амалга оширамиз”, - дейди Андижон вилояти ҳокимининг ижтимоий котибияти мудири Элёрбек Ҳолмирзаев.

    Бошқа янгиликлар