АсосийDunyo

"АҚШ ўзига фойда келтирадиган яхшироқ келажак сари ҳаракат қилмоқда". Байден Америка халқига Украина ва Исроилни қўллаб-қувватлаш ҳақида мурожаат қилди

'"АҚШ ўзига фойда келтирадиган яхшироқ келажак сари ҳаракат қилмоқда". Байден Америка халқига Украина ва Исроилни қўллаб-қувватлаш ҳақида мурожаат қилди'ning rasmi

Жо Байден Америка халқига Украина ва Исроилни қўллаб-қувватлаш ҳақида мурожаат қилди. Унинг фикрига кўра, дунё бурилиш нуқтасида, ҳозир қабул қилинган қарорлар келгуси ўн йилликларни белгилайди. У Исроил ва Украинани молиялаштириш учун жума куни Конгрессга фавқулодда бюджет сўровини юборишга ваъда берди.

Шунингдек, Украинани қўллаб-қувватлаш борасида:

▪️ Украинага ёрдам - бу келажак авлодларга дивиденд олиб келадиган “ақлли сармоя”;

▪️ Америка қўшинларини Украинадаги жангларда қатнашиш учун юбориш ҳали ҳам режалаштирилмаган;

▪️ Қўшма Штатлар Америка армиясининг Россия армиясига қарши жанг қилишини хоҳламайди, дкган фикрларни билдирди АҚШ раҳбари.

Исроилни қўллаб-қувватлаш борасида эса:

▪️ Исроил ҳукумати ғазабдан кўр бўлмаслиги керак;

▪️ АҚШ ёрдами Исроил ҳар қачонгидан ҳам кучлироқ эканлигини кўрсатади ва можаронинг тарқалишига йўл қўймайди;

▪️ АҚШ ва ҳамкорлар Вашингтоннинг ўзига фойда келтирадиган Яқин Шарқ учун яхшироқ келажак сари ҳаракат қилмоқда;

▪️ Исроил ва Фаластин ўртасидаги можарони икки давлат асосида ҳал қилиш вазифасидан воз кечиб бўлмайди, деган ташаббусларни илгари сурди Байден.

    Бошқа янгиликлар