АсосийJamiyat

“InnoWeek-2023" инновацион ғоялар ҳафталиги ўз ниҳоясига етди

'“InnoWeek-2023" инновацион ғоялар ҳафталиги ўз ниҳоясига етди'ning rasmi

“Креатив таълим ва инновация – Янги Ўзбекистон тараққиётининг асоси” шиори остидаги тўрт кун давом этган “ “InnoWeek-2023” инновацион ғоялар ҳафталиги ўз ниҳоясига етди.

Ҳафталикнинг расмий ёпилиш маросими “Алпомиш” муз саройида бўлиб ўтди. Тадбирни Олий таълим, фан ва инновациялар вазири Иброҳим Абдураҳмонов кириш сўзи билан очиб, келганларни самимий қутлади.

Ҳафталик давомида хорижий ва миллий экспертлар, таҳлилчилар Янги Ўзбекистондаги олий таълим, фан ва инновациялар соҳасидаги ислоҳотлар, уларнинг моҳияти, эришилган ютуқлар ва навбатдаги долзарб устувор вазифалар тўғрисида фикр алмашдилар.

Бу йилги халқаро анжуман аввалгиларидан фарқли ўлароқ “Ёшлар” куни, “Стартаплар” куни, “Илм-фан ва тижоратлаштириш” куни ва “Креатив таълим” куни каби йўналишларда Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ва Тошкент шаҳридаги “Алпомиш” Муз саройи биносида 60 дан ортиқ турли тадбирлар, кўргазмалар ва Б2Б учрашувлар ўтказилди. Шунингдек, Республика бўйлаб 114 та олий таълим муссасаси ва 28 та инновацион туманларда ташкил этилди.

Тантанали ёпилиш маросимида ҳафталик доирасида фаол иштирок этган хорижий ва маҳаллий ташкилотлар ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари, олий таълим муассасалари матбуот котиблари, шунингдек, Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент шаҳри ва вилоятларда ўтказилган тадбирлардаги иштироки учун “Энг фаол олий таълим муассасаси” номинацияси ҳамда фан ва инновациялар бўйича турли танлов ғолиблари тақдирланди.

Айтиш жоизки, Республика бўйлаб ўтказилган ҳафталикда 230 дан ортиқ турли тадбирлар ва кўргазмалар ташкил этилиб, уларда жами 120 мингдан ортиқ иштирокчи, шундан 75 мингдан ортиғи ҳудудлардаги тадбирларда иштирок этди. Шунингдек, 30 дан ортиқ хорижий давлатлардан 800 га яқин чет эллик меҳмонлар онлайн ва офлайн тарзда қатнашди.

Бундан ташқари, “Б2Б” форматидаги 170 дан ортиқ учрашувларда 20 дан ортиқ давлатлардан 70 га яқин хорижий компанияларнинг вакиллари иштирок этди. Бунда, жами 99,3 млн доллар миқдорида 23 та инвестицион ва грант шартномалари, 66,1 млрд сўмлик 123 та олди-сотди шартномалар ҳамда 18,5 млн доллар миқдорида 13 та экспорт шартномалар имзоланди.

    Бошқа янгиликлар