АсосийJinoyat

Чирчиқ шаҳрида мактаб ўқувчисига тегажонлик қилган 52 ёшли эркак беш суткага қамалди

'Чирчиқ шаҳрида мактаб ўқувчисига тегажонлик қилган 52 ёшли эркак беш суткага қамалди'ning rasmi

10 октябрь куни соат 11:00ларда 52 ёшли Э.Н кўчада кетаётган вояга етмаган мактаб ўқувчисига шаҳвоний ҳаракатлар қилиб, тегажонлик қилган. Воқеа Тошкент вилояти, Чирчиқ шаҳрида юз берган, дея хабар бермоқда Darakchi.uz`га Олий суд матбуот котиби.

Ушбу ҳолат юзасидан 2023 йил 18 октябрь куни Қибрай туман судида очиқ суд мажлиси бўлиб ўтди. 

Унда Э.Н, қилган ишини тан олган ва аҳлоқсизлигидан пушаймонлигини айтиб, суддан унга нисбатан енгиллик беришни сўради.

Суд, эркакни жамиятдан ажратмаган ҳолда аҳлоқан тарбиялаш мумкин эмас деб ҳисоблаб, 5 (беш) суткага маъмурий қамоқ жазоси тайинлашни лозим деб топди.

 

    Бошқа янгиликлар