Аввалроқ, хоразмлик аёл Ҳажга бориб, дўконлардан тилла ўғирлагани ҳақида хабарлар тарқалганди. Туҳмат қилган аёл судланди.
Ижтимоий тармоқларда хоразмлик аёл М.М. танишининг оилавий тушган суратини бошқа бир танишига жўнатиб, бу аёл Ҳаж сафарида барча намоз ўқиётган вақтда ўғирлик қилгани ҳақида овозли хабар жўнатади. Ва тез суратларда интернет тармоғида тарқалиб кетади.
Воқеадан хабар топган жабрланувчи ҳолат юзасидан судга ариза беради.
Хоразмда бўлиб ўтган судда судланувчининг айбига иқрорлиги, оилавий аҳволи ва асосийси жабрланувчи томон уни кечирганлиги инобатга олиниб, судланувчига 6 ойга озодликни чеклаш жазоси тайинланади.
Батафсил қуйидаги видеода кўришингиз мумкин:






